Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан бошлаб хорижий валютани нақд беришни тўхтатади

Дата: 15:11, 25-09-2019.

Тошкент. 25 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан бошлаб хорижий валютани нақд беришни тўхтатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 1 октябрдан бошлаб халқаро тўлов тизимлари (VISA, MasterCard и UnionPay) карталарига хизмат кўрсатувчи "Ипак йўли" банкининг барча банкоматлари МПС карталаридан (шу жумладан "Ипак йўли" банки томонидан чиқарилган карталар) фақат миллий валютада нақд пул беради", - дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон резидентлари "Ипак йўли"банк бўлимлари кассаларида халқаро пластик карталардан нақд хорижий валютани тўсиқларсиз олиш имкониятига эга.

"Ушбу банкоматлар маълумотларини босқичма-босқич қайта созлаш зарурлиги туфайли 24 сентябрдан бошлаб баъзи банкоматлар миллий валютада нақд пул беради. Банкоматлар банк томонидан чиқарилган халқаро пластик карталарни нақд пул билан алмаштириш ва тўлдириш учун АҚШ долларида банкнотларни қабул қилишни давом эттиради", - деб якунланади хабар.


Сурат манбаи: scoop.it

Янгилик билан ўртоқлашиш: