Ўзбекистонда банкротларни қўллаб қувватлашга 2,2 трлн атрофида инвестиция киритилади

Дата: 14:47, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда камқувват корхоналарни қўллаб қувватлашга 2,2 трлн атрофида инвестиция киритилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитасидан хабар қилишларича, булардан 589,2 млрд сўми тижорат банкларнинг кредитлари бўлади.

Лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 2,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 36 мингдан ортиқ иш жойлари яратиш режалаштирилмоқда.

Камқувватли корхоналарни молиявий соғломлаштириш мақсадларида 2016 йилда 2,577 лойиҳани қамраб олувчи ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида дастурга киритилган лойиҳалар доирасида 665,8 млрд сўм инвестициялар жалб қилинди. Бундан 372,3 млрд сўм тижорат банклари кредитларидир. Натижада 532,9 млрд сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилди, 3,7 минг янги иш жойлари яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: