Ўзбекистонда барча болаларни мактабга тайёргарлик билан қамраб олиш режалаштирилмоқда

Дата: 11:38, 21-12-2018.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда болалар боғчаларига бормайдиган болаларни мажбурий равишда синов гуруҳларида мактабга бепул тайёрлаш жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мактабгача таълим вазирлигидан маълум қилишларича, агарда бола лицензия асосида фаолият юритувчи мактабгача тайёрлов муассасасига қатнаётган бўлса, у мажбурий 1 йиллик курсидан озод этилади.

Синов лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида амалга оширилган эди.

Тажриба гуруҳлари учун 2018-2019 ўқув йили 2018 йилнинг 10 декабрида бошланиб, 2019 йилнинг 10 августида тугайди. Овқатланишни мажбурий ташкил қилиш назарда тутилмаган.

Тажриба гуруҳларига ўқув тарбия жараёнини ташкил қилиш учун ўқув-методик материаллар ва керакли адабиёт, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, болалар ва спорт инвентарлари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилди. Ота-оналар мажбурий 1 йиллик тайёрлов дастури бўйича ҳужжатлари билан танишиш учун олишлари мумкин.

Курс якунидан сўнг болаларга бошланғич таълимнинг мажбурий йиллик тайёрловидан ўтганлари ҳақидаги давлат намунасидаги сертификат берилади. Гуруҳда тарбияланувчилар сони 30 дан кўп бўлмайди.

Сурат манбаи: http://marifat.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: