Ўзбекистонда барча “Ягона дарча” марказлари Адлия вазирлиги тасарруфига берилади

Дата: 14:03, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳардларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш марказларини туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, Адлия вазирлиги “Ягона дарча” марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли органи бўлади.

Таъкидланишича, мазкур вазифаларни бажариш учун вазирликда Давлат хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

“Бундан ташқари, “Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматларини сифатли ва самарали кўрсатишга тўсқинлик қиладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилади”, - дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: