Ўзбекистонда батамом баҳорий об-ҳаво бошланди

Дата: 09:42, 06-03-2014.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳадудида баҳорий об-ҳаво бошланди, қишнинг қайтиб келиши эса - гумон, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши уммкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир-оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, бази жойларда бундан ғҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ ўртасида, кундузи 7-12° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғин ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с етади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда - ёмғир. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик кутилади (ёмғир, қор). Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ҳудудларда - 15-20 м/с. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: