Ўзбекистонда байрамолди ва байрам кунлари Самарқандга Afrosiyob поездининг қўшимча рейслари қўйилади

Дата: 14:32, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда байрамолди ва байрам кунлари – 14, 15, 21, 22, 28 и 29 мартларда – Самарқандга Afrosiyob поездининг қўшимча рейслари қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Байрамолди ва байрам кунлари йўловчиларни ташиш учун “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича 760/759 сонли Afrosiyob юқори тезюрар поезди қўйилади”, – дейилади “Ўзжелдорпасс” компанияси хабарида.

Поезд Тошкентдан соат 07.00да, Самарқанддан 18.00да жўнайди. Йўлдаги вақт тахминан 2 соат 10 дақиқани олади.

Эслатиб ўтамизки, юқори даражада қулайликларга эга бўлган Afrosiyob электропоезди 2011 йил октябрдан бошлаб доимий рейсларни бажара бошлади. Поездга жами 257 йўловчи кетади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 кмга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: