Ўзбекистонда баъзи хўжалик субъектларига иш ҳақини муҳрсиз олишга рухсат берилди

Дата: 16:32, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда баъзи хўжалик субъектларига иш ҳақини муҳрсиз олишга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банкдан маълум қилишларича, бунга доир тегишли қўшимчалар хўжалик субъектларининг банк ҳисобларидаги пул маблағларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган.

Ҳисобдаги маблағларни ишчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни бронлаш учун ариза, шунингдек, жисмоний шахслар солиқларини ўтказишга доир тўлов топшириқлари хўжалик субъектларининг доирали муҳри билан тасдиқланиши аниқлаштирилган.

Юқорида тилга олинган меъёр қонунчиликка мувофиқ муҳр мажбурий бўлмаган хўжалик субъектларига таалуқли.

Йўриқномага қўшимчалар Марказий банк, молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан қабул қилиниб, Адлия вазирлиги томонидан 2342-4 сон билан 2015 йил 8 октябрда рўйхатга олинган.

Қарор 2015 йил 12 октябрдан кучга кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: