Ўзбекистонда бдюжетдан маош олувчилар учун шахсий устамалар тўғрисидаги низом тасдиқланди

Дата: 21:54, 14-05-2014.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бдюжетдан маош олувчилар учун шахсий устамалар тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Молия вазирининг “Бюджет муассаса ва ташкилотлари ишчиларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом”да келтирилган бўлиб, у Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган.
Хужжатда айтилишича, аниқлаштиришлар “бюджет ташкилотлари ишчиларига устамалар билан боғлиқ сўровлар туфайли”, шунингдек, “бюджет ташкилотлари ишчиларини рағбатлантириш соҳасидаги қонунчиликни нотўғри талқин қилишга йўл қўймаслик мақсадларида” қилингани кўрсатилган.
Низомнинг 3.2 пунктига биноан бюджет муассаса ва ташкилотлари ишчиларини рағбатлантириш бўйича махсус фондда хизмат вазифаларини виждонан бажарган ходимларни рағбатлантириш мақсадларида лавозимдаги маошининг 50% ошмаган миқдорда шахсий устамалар ўрнатлади. Давлат бдюжетидан молиялаштириладиган давлат бошқаруви органларида кўрсатилган устамаларнинг юқори ҳажми чегараланмайди.
Раҳбарлар учун ушбу устамалар юқори турувчи ташкилот томонидан, қолганлар учун ташкилот/муассаса раҳбари томонидан ўрнатилади.
Давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларида девон ишчиларига устамалар ушбу орган раҳбари томонидан ўрнатилади. Ушбу ташкилотлар раҳбарларини моддий рағбатлантириш юқори турувчи орган қарори билан амалга оширилади.
Иш сифати пасайганда ёки вазифалар вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми бузилганда ушбу устамалар олиб ташланади, дейилади Молия вазирлиги буйруғида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: