Ўзбекистонда Беларусдан келтирилган “MAZLotos” тажриба автобуслари синовдан ўтказилмоқда

Дата: 17:23, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Беларусдан келтирилган катта ва ўрта сиғимдаги “MAZLotos” тажриба автобуслари синовдан ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 8 февралда шаҳримизга Беларусдан катта ва ўрта сиғимдаги табиий газда ишловчи “MAZLotos” тажриба автобуслари келтирилди. Ушбу автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлар аравачалари ва жисмонан имконияти чекланган кишилар учун махсус жиҳозланган. Бу эса бундай йўловчилар учун катта қулайлик туғдиради”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг хабарида.

Автобуслар синови компания таркибига кирувчи автопаркларда бўлиб ўтади. 

Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/30235-v-tashkente-testiruyutsya-avtobusy-iz-belarusi.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: