Ўзбекистонда белбоғли кураш бўйича мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтди

Дата: 13:40, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Наманган вилоятининг Поп туманида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олимпия тизими бўйича ўтказилган мусобақаларда мамлакатнинг турли ҳудудларига мансуб 2002-2003 йилларда туғилган болалар қатнашди. Мусобақа якунилари бўйича умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти ёшлари биринчи ўринни эгаллашди. Шунингдек, Наманган шаҳри, вилоятнинг Тўрақўрғон, Янгиқўрғон ва Поп туманларининг ёш курашчилари ҳам юқори натижалар кўрсатишди.
Умумжамоа ҳисобида иккинчи ва учинчи ўринларни Фарғона ва Андижон вилояти курашчилари эгаллашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: