Ўзбекистонда белорус педагоглари дарс беришни бошлади

Дата: 11:24, 04-02-2019.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Январнинг II ярмида белоруслик педагоглар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети  (ТДПУ) “Инновацион педагогика” қўшма факультетига етиб келдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўшма факультет Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети (БДПУ) томонидан имзоланган Ҳамкорлик меморандумига мувофиқ ташкил этилган.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, октябр ойидан бошлаб “Инновацион педагогика” қўшма факультетида БДПУ профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн тарзда (масофадан реал вақт режимида) “Психология тарихи” ва “Умумий психология” фанларидан дарс машғулотлари олиб борилаётган эди. Ҳозирда ўқитувчилар машғулотларни якунлашмоқда ва талабаларнинг олган билимларини текширишмоқда.

БДПУ профессор-ўқитувчилари Николай Николаевич Поплавский ва Елена Ивановна Комковалартомнидан ТДПУ талабалари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Мазкур дарс машғулотлари якунида БДПУ Психология институти Умумий психология кафедраси мудири Е. Комкова талабаларнинг билимини баҳолайди.

Сурат манбаи: https://mgppu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: