Ўзбекистонда беш ўйинчи футболдан умрбод четлатилди

Дата: 16:39, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерацияси беш ўйинчини шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни сохталаштирганлик ва ёшини кичрайтириб кўрсатганлиги учун футболдан умрбод четлатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ маълумотларига кўра, ўтказилган таҳлиллар асносида ўйинчилар ёши ва исми билан боғлиқ бир қатор ноқонуний ҳолатлар юзага чиқди. Хусусан, Абдумутал Абдуллаев, Муҳаммаджон Абдуллаев, Нуриддин Ҳасанов, Дилшод Аҳмадалиев ва Бурхон Ҳасанов каби футболчилар ҳужжатларни сохталаштириш учун дисквалификация қилинган.

Ушбу қарор ЎФФ президент Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан қабул қилинган. Шунингдек, у ўз ёшини кичрайтириб, чет элда тўп суриб юрган футболчилар ҳақида ҳам маълумотлар борлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тез орада улар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар эълон қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.

Сурат манбаи: http://www.aloqada.com/m/news/2017/09/12/umid-akhmadzhonov-izbran-novym-prezidentom-ffu

Янгилик билан ўртоқлашиш: