Ўзбекистонда библиографик иш услублари муҳокама қилинди

Дата: 10:07, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик фаолиятини, ушбу йўналишдаги замонавий услуб ва стандартларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўқув семинари “INFOLIB-2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси маълумотларига кўра, турли вазирлик ва муассасаларнинг ахборот-кутубхона муассасалари мутахассис библиографлари тадбирнинг иштирокчилари бўлдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад – мамлакат ахборот-кутубхона муассасалари ҳамкорлиги асосида библиографик фаолиятни ривожлантиришдир.

Иштирокчилар ахборот-кутубхона муассасаларининг ўлкашунослик фаолияти, уларнинг давлат библиографик электрон ресурсларини яратишдаги иштирокини муҳокама қилдилар.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ўзбекистонда мажбурий нусхалар асосида давлат библиографиясини юритиш”, “Ахборот-кутубхона муассасалари сайтларида библиографик маълумотларни тақдим этиш” мавзуларида машғулотлар ўтказдилар.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг ўлкашунослик фаолиятини юритиш, жумладан, рақамли шаклдаги видео маълумотларни қўллаган ҳолда олиб бориш бўйича янги имкониятлар тақдим этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: