Ўзбекистонда биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати узайтирилди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати узайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарори билан кўзда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ, биометрик бўлмаган паспортининг мамлакат ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Ўз навбатида, биометрик бўлмаган паспортининг чет эл ҳудудида амал қилиш муддати паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди.
Эслатиб ўтамизки, 2018 йил 1 июлдан эски намунадаги биометрик бўлмаган паспортларнинг амал қилиш муддати якунланиши кўзда тутилган эди.
Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org/a/27489973.html