Ўзбекистонда бир ҳафтада 800 зиёд автомобиль рақамлари сотилди

Дата: 13:01, 05-12-2018.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 26 ноябр - 30 ноябр орасида 800 зиёд автомобиль рақамлари сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 802 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмдан ошди”, - дейилади Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48% иккинчи ва 32% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23% га тенг. Кейинги ўринда Фарғона ва Андижон вилоятларининг авто ҳаваскорлари ҳар бири 15% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 37% га тенг.

Сурат манбаи: https://www.autostrada.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: