Ўзбекистонда бир ҳафтада ЙТҲда 216 киши жабрланди

Дата: 13:16, 21-11-2017.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада Ўзбекистон автомобиль йўлларида жами 223 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, бунинг натижасида 216 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 89 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, уларнинг 46124 таси қўпол қоидабузарликлардир.

 “Хусусан, 1783 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани, 14373 нафари белгиланган тезлик талабларини, 1584 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 13739 нафари одам ташиш қоидасини бузгани, 1343 ҳайдовчи ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани, 1342 ҳайдовчи хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатлангани учун тўхтатилган. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган”, - деб таъкидлашди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизматида.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: