Ўзбекистонда бир гуруҳ узоқ умр кўрган кишилар “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

Дата: 21:22, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармони билан мамлакатнинг 100 ёшдан ошган 14 фуқароси “Шуҳрат” медали билан мукофотланди, дейилади сешанба куни матбуотда эълон қилинган хужжатда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фармонда қайд этилишича, кексалар давлат мукофотига мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатнинг иқтисодий қувватини оширишдаги маҳсулдор меҳнатлари ва эришган ютуқлари, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ишига қўшган катта ҳиссаси, меҳнатсеварлик ва ватанпарварлиги, шунингдек, жамоатчилик ҳаётида фаол иштироки билан эришилган ҳурмат ва эътиборлари учун муносиб кўрилганлар.

Республика “Нуроний” жамғармаси маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда 1,7 минг 100 ёшдан ошган фуқаролар истиқомат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: