Ўзбекистонда бир мартада паспортсиз нақд хорижий валютани сотиш чегараси 5 бараварга оширилди
Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда айирбошлаш шахобчаларида жисмоний шахслар томонидан бир мартада паспортсиз нақд хорижий валютани сотиш чегараси 5 бараварга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизматига ассоланган ҳолда.
Агар бундан олдин паспортсиз энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг (ЭКОИҲМ) 100 баробари ҳажмидаги пулни алмаштириш мумкин бўлган бўлса (14977500 сўм ёки 5 сентябрдаги давлат курси бўйича $1873), 6 сентябрдан ЭКОИҲМнинг 500 баробаридан кўп бўлмаган суммани (74887500 сўм ёки $9360) сотиш мумкин.
Тегишли ўзгартишлар Тижорат банкларида жиноятчилик фаолияти, терроризмни молиялаштиришдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши туриш бўйича ички назорат қоидаларига киритилди.
Эслатиб ўтамизки, Қозоғистонда 2016 йил январдан сотиш/сотиб олиш чегараси 2 млн тангадан ($6000 мингдан зиёд) 1 млн тангагача ($3000 мингдан зиёд) туширилган.