Ўзбекистонда бир миллион маҳаллий дастурчини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

Дата: 12:33, 22-11-2019.

Тошкент. 22 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бир миллион маҳаллий дастурчини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"21 ноябрь куни Тошкентдаги Инха университетида "One Million Uzbek Coders" ("Бир миллион дастурчи") лойиҳаси расмий ишга туширилди. Лойиҳа аҳолининг кенг қатламларини тўртта IT- мутахассислик бўйича махсус онлайн портал орқали масофадан бепул ўқитишдир", - дейилади университет матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ёшлар тўртта IT-мутахассислик бўйича ўқитилади: маълумотларни таҳлил қилиш, Андроид-ишлаб чиқиш, FrontEnd-ишлаб чиқиш ва FullStack-ишлаб чиқиш. Ўқитиш махсус онлайн-портали орқали 120 соат учун мўлжалланган. 13 ёшдан катта бўлган ҳар бир киши курс талабаси бўлиши мумкин. Онлайн аризаларни бугуннинг ўзидаёқ топшириш мумкин. Курснинг муваффақиятли битирувчилари грантлар учун рақобатлаша олади ва Udacity платформасининг 100 дан ортиқ Nanodegree дастуридан бирини ўрганишни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, БААнинг "One Million Arab Coders" лойиҳасини мослаштириш бўйича келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга расмий ташрифи доирасида эришилди. БАА ҳукумати лойиҳани Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини ўрганиб, концепцияни мамлакат шартларига мослаштириш режасини ишлаб чиқди ва "One Million Arab Coders" деб номланган маҳаллий даражада ташаббусни бошлади.

Сурат манбаи: inha.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: