Ўзбекистонда бир ой давомида қарийб 8 млрд сўмлик 300 дан ортиқ газ талон-тарожлари аниқланди

Дата: 16:59, 02-10-2019.

Тошкент. 2 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бир ой ичида қарийб 8 млрд сўмлик 300 дан ортиқ газ талон-тарожлари аниқланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Фақат сентябрь ойининг ўзида мутахассислар 7 млн 682 минг куб метр ҳажмда табиий газни ўғирлашнинг 300 дан ортиқ фактини аниқладилар. Шу билан бирга, давлатга зарар деярли 8 млрд сўмни ташкил этди", - дейилади "Ўзнефтгазинспекция" матбуот хизмати хабарида.

Энг жиддий ҳуқуқбузарликлар Андижон вилоятида аниқланди. Бу ерда табиий газни ноқонуний истеъмол қилиш ҳажми 394 минг куб метрни, 390 млн сўмдан зиёдни ташкил этди.

Яна бир ҳуқуқбузарлик Тошкент вилоятида аниқланди. Бу ерда табиий газни ноқонуний истеъмол қилиш ҳажми 956 минг куб метрни, қарийб 1 млрд сўмни ташкил этди.

Қайд этилганидек, 2019 йил бошидан буён табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг 2250 та факти аниқланган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш мақсадида материаллар тегишли органларга юборилади.

Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар давом этмоқда.

Сурат манбаи: minenergy.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: