Ўзбекистонда бир йилда 55,7 минг корхона ва ташкилот ташкил этилди

Дата: 10:29, 19-01-2016.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда бир йилда 55,7 минг корхона ва ташкилот ташкил этилди, улардан 7,1 минги Тошкентда рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар беришларича, булардан 5,5 мингтаси Тошкент вилоятига, 5,1 мингтаси Жиззах, 5,1 мингтаси Самарқанд, 4,3 мингтаси Андижон, 4,2 мингтаси Қашқадарё, 3,9 мингтаси Сирдарё, 3,5 мингтаси Фарғона, 3,3 мингтаси Хоразм, 3,3 мингтаси Наманган, 3,1 мингтаси Сурхондарё, 2,7 мингтаси Бухоро, 1,3 мингтаси Навоий вилоятларига ва 3,1 мингтаси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

2015 йилда янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сонидан (55,7 минг) 26,9 мингтаси кичик тадбиркорлик (фермер ва дехқон хўжаликларисиз) субъектларидир.

Тармоқлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 30,1 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 8,2 мингтаси савдо ва умумий овқатланишда, 6,6 мингтаси саноатда, 3,0 мингтадан қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида ташкил этилди.

2016 йил 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва дехқон хўжаликларисиз) умумий сони 257,8 мингни ташкил этиб, шундан 207,1 мингтаси кичик тадбиркорлик субъктлари ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: