Ўзбекистонда биринчи бор француз тилли театр фестивали бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:16, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда француз тилли мактаб ва университетлар театрлари фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Франция элчихонаси томонидан Ўзбекистон Ёшлар театри билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Франция элчихонасидан маълум қилишларича, фестивалда бутун Ўзбекистондан келган талабалардан ташкил топган жами 18 труппа қатнашмоқда.

Фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими шанба, 16 апрел куни Ўзбекистон Ёшлар театрида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: