Ўзбекистонда биринчи чоракда 83 давлат активи сотилди

Дата: 21:18, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи чорагида 83та давлат активлари умумий қиймати 76,5 млрд сўм ва 57,5 млрд сўм миқдорида инвестиция мажбуриятлари ва мингдан зийод янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу жумладан, бундан 27таси 48,9 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари билан “нол” харид қийматида берилди.

Бу маълумотлар Давлат рақобат қўмитасининг 2017 йилнинг 1 чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилишда очиқланди.

28та шартнома бўйича умумий қиймати 16,6 млрд сўмлик инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилди, 730 янги иш ўринлари барпо этилди.

Масалан, Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган “Кимёҳимоятаъминот” МЧЖ томонидан ўтган хисобот даврида 4,5 млрд сўмлик инвестициявий мажбуриятлар бажарилди ва полиэтилен қувурларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 60 янги иш ўринлари барпо этилди.

Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги “нол” харид қийматида берилган объект негизида “Хамза Сухроб” фермер хўжалиги томонидан 3 млрд сўм инвестиция киритиш хисобига қуввати 1000 тонна маҳсулотга мўлжалланган музлатгич омборхонаси ишга туширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: