Ўзбекистонда биринчи чоракда 860 минг тонна кўмир қазиб олинди

Дата: 21:37, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 1,5% ўсиб, 860 минг тоннага етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбеккўмир” 804,5 минг тонна натижа билан мамлакатнинг энг йирик кўмир қазиб олиш компанияси бўлди (+1,6%). Кейинги ўринларда “Шарғункўмир” (25,2 минг тонна, + 26%) ва “Апартак” (30,3 минг тонна, -13,5%) компаниялари бормоқдалар”, – деб таъкидлади “Ўзбеккўмир” компаниясидаги манба.

Қазиб олиш ишлари ҳажми 4 млн кубометрни ташкил этди (-10,9%). Кўмир қазиб олиш соҳасида 5,33 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: