Ўзбекистонда биринчи чоракда аҳоли 218 млрд сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олди

Дата: 10:19, 05-05-2014.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг уч ойида “Ўзулгуржисавдоинвест” озиқ-овқат корхоналари улгуржи савдоси ассоциацияси аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш ҳажми тўғрисида ҳисобот берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
2014 йилнинг биринчи чорагида ассоциациянинг савдо корхоналари аҳолига 218 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳулотлари етказиб берди, бундан 50 млрд сўмдан ошиғи бориш қийин бўлган, узоқ ва тоғли туманларда яшовчи аҳолига етказилди. Бу жараёнда 2,9 минг фирма дўконлари ва 1,3 минг бошқа чакана корхоналари иштирок этди”, - деб таъкидлашди ассоциация матбуот хизматида.
Истеъмол маҳсулотларини сақлаш учун ассоциация таркибида 116 минг кв. метр совитилмайдиган омборлар ва 60 минг тонна қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулоти сақлаш мумкин бўлган музлатиш камералари мавжуд. Кейинги йилларда мамлакатда 38,44 минг тонна маҳсулот сақлаш мумкин бўлган музлатиш камералари таъмирланди ва модернизация қилинди. Бу ишларга 25,2 млрд сўмлик маблағ йўналтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: