Ўзбекистонда биринчи чоракда интеллектуал мулкка 1,82 минг аризалар берилди

Дата: 09:52, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Биринчи чоракда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан интеллектуал мулк объектларига 1,82 минг аризалар қабул қилинди. Бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагига қараганда 18,7% ортиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Халқаро китоб куни ва муаллифлик ҳуқуқи ва Халқаро интеллектуал мулк кунига бағишланган матбуот анжуманида келтириб ўтилди.

Таъкидланишича, йил бошидан бери ўтган уч ойда 1923 аризалар бўйича (+19%) давлат экспертизаси ўтказилган.

Давлат реестрларида 677 интеллектуал мулк объектлари рўйхатга олинган (+10,8%), шу жумладан, уларнинг 48 ихтиро, 25 фойдали моделлар, 15 саноат намуналари, 412 товар белгилари, 167 ЭҲМ дастурлари, 10 ахборот базаларига оид.

Эслатиб ўтамизки, Халқаро китоб куни ва муаллифлик ҳуқуқи куни ҳар йили 23 апрелда 1995 йилдан бери ЮНЕСКО қарорига мувофиқ нишонланади.

26 апрелда бутун дунёда Халқаро интеллектуал мулк куни нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: