Ўзбекистонда биринчи гуруҳ ногиронлари ва қарияларга қараш тартиби янгиланди

Дата: 11:52, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда биринчи гуруҳ ногиронлари ва қарияларга қараш тартиби янгиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Ушбу янгиланиш Молия вазирининг буйруғи билан амалга оширилган бўлиб, буйруққа мувофиқ Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Буйруққа мувофиқ, биринчи гуруҳ ногирони ва 80 ёшга етган қарияга қарашни хужжат билан таслиқлаш тартиби белгиланди. Бунинг учун ҳар 12 ойда қаровни амалга оширишнинг жисмоний ҳолатлари тадқиқи акти расмийлаштирилади. Бунда актнинг бир нусхаси биринчи гуруҳ ногирони ва 80 ёшга етган қариянинг пенсия ишига тикилади, иккинчи нусхаси эса қаровни амалга ошираётган шахсга берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: