Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё ёшлар туристик форумини ўтказиш таклиф қилинди

Дата: 12:09, 14-09-2018.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё ёшлар туристик форумини ўтказиш таклиф қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Хусусан, ушбу форумни ўтказишни 13 сентябр куни Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллари бизнес-форумида нутқ сўзлаган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи С. Акбаров таклиф қилди.

“С. Акбаров тақдимотининг асосий қисмида биринчи Марказий Осиё ёшлар туристик форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, форум ўзаро алоқалар, ички оммалашувнинг мустаҳкамланишига кўмаклашади ва пировардида тажриба алмашиш механизмига айланади”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, С. Акбаров ҳозир бўлганларни “Ипак йўли” Халқаро туризм университети билан таништирди. Бу ерда октябр ойидаёқ “Туризм менежменти”, “Туризм хизматлари” ва “Сервисни ташкил қилиш” каби учта факультетда 129 нафар талаба таълим олишни бошлайди.

Шунингдек, у Ўзбекистонда сайёҳлик субъектлари учун мавжуд имтиёзлар ҳақида гапириб берди.

Сурат манбаи: из https://uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: