Ўзбекистонда биринчи марта конкур бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтади

Дата: 17:00, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Осиё қитъасида биринчи бўлиб конкур бўйича “FEI World Jumping Challenge Final” конкурсига мезбонлик қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Отчилик ва от спорт федерациясидан хабар қилишларича, мусобақа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клубида бўлиб ўтади. 

Федерация фикрига кўра, Ўзбекистон мамлакатда ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича қўйилган қадамлар сабабли ҳам бунинг учун танланган. Халқаро от спорти федерацияси ташкил қўмитаси Ўзбекистонни Португалия, Эквадор ва бошқа мамлакатлардан иборат бошқа даъвогарлар орасидадан турнирни ўтказиз учун танлаб олишига имкон берди.

Бугун Ўзбекистонда чавандозларини миллий ва халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишга тайёрлаш, шунингдек, янги от спорт иншоотларини қуриш, йилқичиликни тиклаш устида ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “FEI World Jumping Challenge” “PSI” немис компанияси ташаббуси билан 2001 йилда биринчи марта ўтказилган. Бошида мусобақа финали анъанавий равишда Европа қитъасида - ташкилотчилар ҳудудида ўтказилган.

Кейинчалик, 2008 ва 2009 йилларда финал турнирлар Америка қитъасига “кўчиб” ўтган. 2014 йилда эса мусобақа финалини ўтказиш ҳуқуқи Африкага берилган.

Сурат манбаи: http://uza.uz/uz/sport/qibray-tumani-alisherobod-mahallasida-arg-umoq-sher-ot-sport-07-09-2017

Янгилик билан ўртоқлашиш: