Ўзбекистонда биринчи Muynak раллиси бошланди

Дата: 12:10, 01-06-2015.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 30 майдан 5 июнгача Ўзбекистонда мамлакат тарихидаги биринчи бор Muynak саргузашт ва сайёҳлик раллиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ралли автомобилда Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва асосий эътиборга лойиқ жойлари бўйлаб автосаёҳатдан иборат. Пойга Тошкентда бошланиб, Мўйноқда, кемалар қабристонида ниҳоясига етади. Унинг умумий узунлиги – 2970 км”, – деб таъкидланади ралли ташкилотчиларининг хабарида.

Бугун иштирокчилар Бухорога етиб борадилар. Биринчи кун давомида иштирокчилар 590 км масофани босиб ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: