Ўзбекистонда биринчи телевизион янги йил мюзикли олинмоқда

Дата: 17:01, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Самарқанднинг “СТВ” телеканали ўзбек эктрада юлдузлари ва “СТВ” телеканали бошловчилари иштирокида телевизион янги йил мюзиклини суратга олишни якунламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа тафсилотлари ҳали маълум эмас, лойиҳа режиссери Жамшид Вафоевнинг сўзларига кўра, суратга олиш ишлари авжида.

“Лойиҳада нафақат канал бошловчилари, балки бутун Ўзбекистонга таалуқли ижрочилар ҳам иштирок этмоқда. Томошабинларларга сюпризлар ҳам бор. Масалан, бош қахрамонлардан бири кўплаб ўзбек қизларига таниш киши”, - деди Ж.Вафоев.

Радиобошловчи Сервер Исаев Лойиҳа муалифи ва сценаристи.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа барчага болаликдан таниш. Лойиҳада экстрада юлдузлари иштирокида кўплаб таниш қўшиқлар янграйди. Уларнинг кўпчилиги янгича ижро этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: