Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 84 мингдан зиёд янги иш жойи яратилди
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 84 мингдан зиёд янги иш жойи яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу статистика Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида келтирилган.
“Ижтимоий соҳада фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг км. автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 300 та иш ўрни яратилди”, - дейилади хужжат матнида.
Шунингдек, “2017-2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмоқда, унинг доирасида 50 286 та хонадондан иборат 1 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган”.