Ўзбекистонда биржа орқали автономерларни сотиш ҳажми 245 млрд сўмдан ошди
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобил рақамларини биржа орқали сотиш ҳажми 245 млрд сўмдан ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"ЎзРТСБ" АЖ – «Avtoraqam» электрон савдо майдончаси ишга туширилгач, Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бўлинмалари томонидан умумий қиймати 245 млрд сўмдан ортиқ бўлган 50 мингта автомобил рақами сотилди", - дейилади "ЎзРТСБ"АЖ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, битта битимнинг ўртача миқдори 5 млн сўмни ташкил этди.
Сурат манбаи: uza.uz