Ўзбекистонда биржа савдоларининг турли хиллари чекланди

Дата: 10:26, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Товар-хом ашё биржалари томонидан ташкил этиладиган ва ўтказиладиган кўргазма-ярмарка савдолари орасида аниқ чегаралар белгилаб берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу меъёр Вазирлар Маҳкамасининг 17 январдаги “Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 33 сонли қарори билан кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, биржа савдоларида муайян турдаги ва сифатдаги, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар (деривативлар), дастлабки кўздан кечиришни талаб этмайдиган, сифат кўрсаткичлари ўзгармаслиги ва биржа битимлари мунтазам равишда тузилиши билан тавсифланадиган белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиладиган товарлар сотилиши белгиланган.

Шу билан бирга, товар-хом ашё биржалари томонидан ташкил этиладиган ва ўтказиладиган кўргазма-ярмарка савдоларида, биржа товарига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда сотиб олувчиларга, уларнинг намуналари ва моделларини, электрон каталогларини, реклама бюллетенларини, проспектларини ёки сотувга қўйилаётган товарни тавсифловчи бошқа ҳужжатларини олдиндан кўриб чиқиш имкониятини тақдим этишни талаб этадиган ҳар қандай товарлар сотилади.

Сурат манбаи: http://smallbusiness.co.uk/clued-ftse-100-2536444/

Янгилик билан ўртоқлашиш: