Ўзбекистонда биржа савдоларининг янги қоидалари жорий этилди

Дата: 19:11, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – 11 майдан бошлаб Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририга мувофиқ ишлаб чиқилган биржа савдоларининг янги қоидалари кучга кирди, деб хабар беради душанба куни ЎзРТХБ матбуот хизмати душанба куни.

Қоидаларга янги тушунча ва иборалар, шунингдек, айрим қоидаларга аниқлаштиришлар киритилган бўлиб, улар биржа савдоларини янада самаралироқ ташкил қилишга ёрдам беради.

Хусусан, биржа аъзолигига қабул қилиш, уни тўхтатиш ва бекор қилиш тартиблари ўрнатилган бўлиб, биржа азолари трейерларига малака талаблари белгиланган.

Хужжатнинг янгиланган таҳририда биржа савдоларида нархларни манипуляция қилиш сифатида баҳоланиши мукин бўлган конкрет ҳолатлар кўрсатилган ва биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши туриш бўйича ички назорат тартиблари белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: