Ўзбекистонда биржада “чиройли” автомобиль рақамларини сотиш бошланди

Дата: 15:05, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – 14 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) онлайн-аукционида “чиройли” автомобиль рақами сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Битим соат 15:24 да ЎзРТХБнинг ахборот тизимида тузилди.

Электрон савдолар якунига кўра Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7,563,637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7,488,750 сўмни ташкил этди.

 Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.

Айни пайтда биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 841 та автотранспорт воситаси учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари, шу жумладан 635 та – жисмоний шахслар ва 206 та – юридик шахслар учун қўйилган.  

Эслатиб ўтамизки, ЎзРТХБда аукционларнинг якунланиш муддати сотувчининг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб энг камида уч иш кунини ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: