Ўзбекистонда битирувчиларнинг зиёфат ва битирув оқшомлари таъқиқланди

Дата: 19:10, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Халқ таълими вазирлигининг қарори билан 2016-2017 ўқив йили учун “Хайр, мактаб, салом, коллеж” тадбирларига тавсияларда битирувчиларнинг зиёфат ва битирув оқшомлари тақиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Новости Узбекистана” маълумотига кўра, шунингдек, вазирлик буйруғига биноан, давлат имтиҳонларии ўтказиш учун пул тўплаш ва раҳбар ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш ман қилинади. Битирув байрами сўнгги қўнғироқдан кейин ўқув муассасасида ўқитувчилар кузатувида ўтказилиши зарур.

Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига қараганда, бу йил Ўзбекистонда 467 минг нафар ўқувчи мактабларнинг 9-синфини битиради. Уларнинг 44,9 минги (9,6%) академик лицейларда, 422,12 минги касб-ҳунар коллежларида ўқиш истагини билдирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: