Ўзбекистонда бизнес ахлоқ кодекси муҳокама қилинмоқда
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Савдо-саноат палатаси (ССП) томонидан бизнес юритиш ахлоқи кодекси ишлаб чиқилди. Уни муҳокама қилишга барча такиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ССП сайтида хабар қилинишича, ишлаб чиқилган Кодекс лойиҳаси корпоратив қадриятларни белгилашга мўлжалланган бўлиб, уларга риоя этилиши тижорат ташкилоти ва унинг ходимларининг ишбилармонлик одобини белгиловчи ва обрў-нуфузини шакллантирувчи асосий одоб-ахлоқ принципларига содиқлигини, ташкилотнинг рақобатдошлиги ва самарадорлигини намойиш қилади.
Мазкур ишлаб чиқилган Ахлоқ кодекси лойиҳасининг асосий мақсадлари ишбилармонлик одоби ва хулқ-атворининг муҳим қадриятлари, принцип, қоида ва меъёрларини мустаҳкамлаш, юксак одоб стандартларига асосланган ягона корпоратив маданиятни ривожлантириш, ўзаро ҳурмат ва ҳаққонийликни таъминлаш, ишбилармон ҳамжамият томонидан тижорат ташкилотларига ишончни ошириш ва сақлаш, бизнесни ҳалол ва ахлоқ-одоб доирасида юритишга кўмаклашиш, суистеъмолликлар ва қонун ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш кабилар ҳисобланади.
Сурат манбаи: http://www.companybuilders.com/about-us.html


