Ўзбекистонда бизнесни баҳолаш учун суғурта тўлови ЭКИҲ 3 минг баравари этиб белгиланди
Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бизнесни баҳолаш учун суғурта тўлови ЭКИҲ 3 минг баравари этиб белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавката Мирзиёевнинг “Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
“Белгилансинки, баҳоловчи ташкилотнинг жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурталовчининг суғурта қопламаси тўловини амалга ошириши юзасидан мажбурияти бўйича суғурта пули бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳолаш учун – энг кам иш ҳақининг 3 000 бараваридан кам бўлмаслиги керак”, - дейилади қарорда.
Бундан ташқари, кўчмас мулкни баҳолаш учун, мулкий комплекс сифатидаги корхона бундан мустасно – энг кам иш ҳақининг 2 500 бараваридан кам бўлмаслиги зарур.
Шунингдек, кўчар мулкни баҳолаш учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлар бундан мустасно – энг кам иш ҳақининг 2 000 баравари этиб белгиланди.
1 ЭКИҲ – 172240 сўм
Сурат манбаи: http://www.expert-actus.fr/cat/comptabilite/


