Ўзбекистонда бизнесни текшириш таъқиқланди
Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 26 июндан Ўзбекистонда бизнесни текшириш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарининг Газета.уз томонидан чоп этилган махсус топшириғига таянган ҳолда.
“Жорий йил 26 июн соат 9.00дан бошлаб Давлат солиқ қўмитасининг махсус кўрсатмасига қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш мақсадида:
- солиқ органлари томонидан барча турдаги солиқ текширувларини ўтказиш;
- солиқ органлари ходимларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашуви;
- тадбиркорлик субъектлари билан мулоқотга чиқиш таъқиқланади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари Б. Мусаев имзолаган хатда.
Ушбу махсус кўрсатмани бажаришга шахсан масъул этиб солиқ бошқармалари ва солиқ инспекцияларининг бошлиқлари белгиланган.
Олдинроқ, Ўзбекистон президентининг 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “қарор коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида” Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси тугатилган эди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, солиқ хизматларининг 1245 ходимлари ишидан бўшатилган.
Сурат манбаи: http://www.mtec.by/157/244/