Ўзбекистонда блогерлар фаолиятини идора қилиш бўйича қонун меъёрлари жорий этилмоқда

Дата: 17:01, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Сенатнинг XV пленар мажлисида блогерлар фаолиятини идора қилишга қаратилган қатор қонун хужжатлари маъқулланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни ўрганиш қонунчилигимизда веб-сайтлар ва ушбу веб-сайтлар саҳифалари эгаларининг, энг аввало, блогерларнинг Интернет орқали умумочиқ маълумотларни тарқатиш бўйича мажбуриятлари кўзда тутилмаганлиги маълум бўлди. Қабул қилинган қонунда ўз веб-сайти ва веб-сайт саҳифасида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ёки бошқа характердаги умумочиқ маълумотларни жойлаштираётган блогерлар фаолиятини назорат қилишнинг ҳуқуқий механизмлари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, уларнинг (блогерларнинг - ЎзТАГ) мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда. Ушбу қонунчилик хужжатларининг қабул қилиниши Интернетда умумочиқ маълумотларни тарқатишни ҳуқуқий назорат қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини янада мустаҳкамлашни такомиллаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади”, – деди сенатор Дамир Сидиқов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: