Ўзбекистонда Блокчейн технологияларини бошқариш маркази яратилади
Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Блокчейн технологияларини бошқариш маркази яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига ишлаб чиқилган “йўл ҳаритаси” билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, пойтахтдаги Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация марказида Тарқатилувчи технологиялар реестри (блокчейн) маркази яратилади.
Янги марказ блокчейн технологияларидан фойдаланиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва ушбу йўналишни ўзлаштиришда маҳаллий дастурчилар имкониятларини ошириш учун шароитларни шакллаштиради.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 сентябргача мамлакатда электрон пулларни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Сурат манбаи: https://tia-org.eu/la-blockchain-cose-quali-ambiti-puo-applicata/


