Ўзбекистонда блокланган сайтларга кириш имконияти пайдо бўлди

Дата: 22:27, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 29 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари олдин блокланган барча сайтларга анонимайзер ва прокси-серверларсиз кириш имконияти очилганинига гувоҳ бўлдилар, деб хабар қилади CA-NEWS нашри.

“Uzmetronom, Би-би-си ўзбек хизмати, Америка овози, Озодлик Радиоси, AsiaTerra, Change.org петициялар портали, HRW, Amnesty International, Чегараларсиз мухбирлар ва бошқа ташкилотларнинг сайтлари, шунингдек, кўп йиллаб кириш мумкин бўлмаган бошқа сайтлар мамлакат аҳолиси учун тўлиқ очилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу тизим хатосими ёки ҳукуматнинг қарори эканлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳақида танқидий материалларни чоп этувчи кўплаб интернет-сайтлар 2005 йилдан бери блокланган эди. Лекин интернет-фойдаланувчилар блокировкани прокси-серверлар ёрдамида айланиб ўтишга ўрганган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: