Ўзбекистонда БМТ Бош котибининг ёрдамчисига E-SUD тизими тақдим этилди

Дата: 17:02, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Айше Жихан Султоноглу Ўзбекистонда E-SUD миллий ахборот тизимининг фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар судида жорий этилиши билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Олий суди матубот хизмати хабар бермоқда.

У E-SUD миллий ахборот тизимининг асосий хизматлари билан таништирилди. Хусусан, меҳмон судда суд ҳужжатлари ва қарорларини ишлаб чиқилган намуналар асосида автоматик равишда тайёрлаш, фуқаролик ишларини судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимлаш ва суд ҳужжатларининг автоматлаштирилган ягона базаси билан батафсил танишди.

Эслатиб ўтамизки, E-SUD ахборот тизими 2013 йилда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида амалга жорий этилмоқда. Бугунги кунда “E-SUD” тизими фуқаролик ишлари бўйича барча 75та туманлараро, шаҳар ва туман судларида жорий этилган. 

Ушбу ахборот тизими амалга жорий этилгач, кўрсатилаётган хизматлар самарадорлиги 50 фоизга ошди, шунингдек, ҳужжатларнинг йўқолиш ёки эскириб қолиш ҳолатлари тўлиқ бартараф этилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: