Ўзбекистонда “Бобур. Деъвон. Шеърият санъати” китоби нашр этилди

Дата: 08:06, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда таниқли шоир ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодига бағишланган янги безакли китоб босмадан чиқди. “Бобур. Деъвон. Шеърият санъати” китобининг муаллифи адабиётшунос, филология фанлари доктори Абдулла Аъзамдир, деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.
“Тафаккур” нашриёти томонидан чиқарилган китобга профессор Саидбек Ҳасанов сўзбоши ёзган.
Маълумки Бобур дунёга машҳур “Бобурнома” асарининг муаллифидир. “Бундан ташқари, унинг қаламига ўзбек классик шеъриятининг ўзига хос жиҳатларига бағишланган бирқатор илмий асарлар, хусусан, “Аруз ҳақида” номли рисола ҳам мансуб. Бу асари билан Бобур адабиётшуносликка ҳам катта ҳисса қўшди”, - деб ёзади профессор С. Ҳасанов.
Абдулла Аъзамнинг китобида Бобурнинг “аруз” жанрида ёзилган шеърлари чуқур талқил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: