Ўзбекистонда болалар боқчаларини қайта жиҳозлаш дастури бошланмоқда

Дата: 16:35, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда болалар боқчаларини замонавий ускуналар билан қайта жиҳозлаш дастури бошланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Болаларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда, сифатли таълим ва тарбия олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларида жорий йилда 286 мактабгача таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва зарур янги мебель, ўйинчоқ ва бошқа буюмлар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Маблағларнинг бир қисми - $7,4 млни “Таълим бўйича глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида жалб этилади”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлигида.

Болалар боқчалари тарбияланувчилари учун 50 номдаги бадиий адабиётлар тайёрлаб қўйилган. 3-6 ёшда бўлган ота-оналари қўлида бўлган ва боқчаларда тарбияланмаётган болалар учун 7 номдаги махсус услубий адабиетлар 200 минг нусхада чоп этилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: