Ўзбекистонда болалар боғчаларини ташкил қилишда Корея тажрибасидан фойдаланилмоқда

Дата: 16:28, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соил Университетининг Себанг таълим маркази (Жанубий Корея) ўртасида биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳадли битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугунги кунда Себанг таълим ташкилоти Мактабгача таълим вазирлигининг давлат-хусусий шериклиги асосида нодавлат МТМ фаолиятини ташкил этиш буйича алоқаларни йўлга қўйиш бўйича таклиф билан чиққан биринчи ҳамкори ҳисобланади.

Ҳамкорлик шартлари Себанг делегацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига ташрифи доирасида муҳокама қилинди.

Икки ташкилот вакиллари музокаралар доирасида қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда тажриба алмашиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Сурат манбаи: https://zabavnik.club/kartinki/401-kartinki-pro-sadik

Янгилик билан ўртоқлашиш: