Ўзбекистонда болалар Германияда даволаш мақсадларида кўрикдан ўтказилади

Дата: 20:55, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – 4-9 апрель кунлари Ўзбекистонда “Friedensdorf International” (Германия) халқаро ташкилоти мутахассислари болаларни кейинчалик Германия клиникаларида даволаш мақсадларида танлаб олиш учун кўрикдан ўтказадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
    Ушбу хайрли иш немис ташкилотининг “Соғлом авлод учун” жамғармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.
Жамғармадан хабар қилишларича, тиббий кўриклар Жиззах, Самарқанд, Қарши, Бухоро ва Тошкентдаги кенгпрофилли вилоят болалар тиббиёт муассасаларида ўтказилади.
Лойиҳа доирасида камтаъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган туғма ва орттирилган патологияли болалар, шунингдек, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари соғлиқларини тиклайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: