Ўзбекистонда болалар қўшиқларига бағишланган китоб чоп этилди
Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбекистон композиторлари ижодида болалар қўшиқлари” номли илмий монография чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу илмий асар Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтиннг етакчи илмий ходимларидан бири, санъатшунослик фанлари номзоди, катта илмий ходим Зулфия Муродованинг узоқ йиллик изланишлари маҳсули бўлди.
“Асарда Ўзбекистоннинг турфа овозли профессионал мусиқаси ривожининг етакчи тамойиллари йўлида композиторлик болалар қўшиқларининг динамикаси ва мусиқий-тил ўзига хосликлари катта вақт ва улкан бадий материаллар асосида тадқиқ этилган. Китобда асосий эътибор танланган жанрнинг мавзуи, интонацион-образ қурилиши, стилистикаси, жанрда мавжуд турлар, мусиқий анъаналар ва замонавий тамойилларни ўзлаштириш муаммосига ажратилган, Ўзбекистон композиторлари ижодини ўрганишнинг истиқболлари белгилаб берилган”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Китоб мусиқашунослар, ўқитувчилар, талаба ва санъат ОТМ, лицей ва коллежлари ўқувчиларига, шунингдек, Ўзбекистон мусиқа маданияти билан қизиқувчи барча ўқувчиларга мўлжалланган.


