Ўзбекистонда Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича миллий мониторингнинг бошланғич якунлари эълон қилинди

Дата: 17:03, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари пойтахтдаги учрашув доирасида Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича миллий мониторингнинг бошланғич якунларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Миллий мониторинг корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжаликлари, пахта майдонларига тасодифий танлов асосида ташриф буюришни ўз ичига олди. Мониторинг доирасида ҳудудий гугуҳлар томонидан 6615 респондент билан интервью ўтказилди.

“Бу йилги пахта йиғимигича масъул ташкилотлар томонидан болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича катта профилактика ишлари ўтказилган. Таълим ва тиббий муассасларнинг тўхтовсиз ишлаши таъминланган. Инфраструктура объектлари, жумладан, транспорт, бозорлар, савдо корхоналари, дорихоналар одатдаги меъёрда ишлаган”, - деб таъкидалашди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси маълумотларига кўра, таълим муасасаларида тўгараклар, спорт секциялари орқали тўлиқ давоматга эришилди. Ўртача давомат даражаси 93,8% даражасида бўлди.

Республиканинг барча шаҳар ва туманларида пахта терими ихтиёрийлигига доир 500 зиёд, одамлар кўп тўпланадиган жойларда 386 баннерлар илинди. Корхона ва ташкилотларда пахта йиғимида болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка доир 44,5 минг плакатлар осилди, иш берувчи ва фермерлар орасида юқоридаги мавзуда 100 минг флаерлар тарқатилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: